Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўғaн АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда CNN Turk каналига берган интервьюсида маълум қилди.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, америкалик ҳамкасби билан бўлган муносабатлар жуда яхши бўлиб, бу кўп муаммоларни осонроқ ҳал қилиш имконини беради. Мен ундан Қўшма Штатларга ташриф буюриш учун таклиф олдим, аммо уни Туркияда кутаётганимни айтдим , деди у.
Учрашув 31 мартдан кейин бўлиши мумкинлиги маълум қилинди.
Бундан ташқари, Туркия президенти Россия билан муносабатлар ҳам жадал ривожланиб бораётганини айтди