Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эрдўған Пашинянга совға берди

A A A
Эрдўған Пашинянга совға берди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Нью-Ёркдаги учрашув чоғида Арманистон бош вазири Никол Пашинянга «Яна адолатли дунё бўлиши мумкин» номли китобини совға қилди.

Китоб, таъкидланганидек, кенг кўламли глобал муаммоларга, асосан, БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш масаласига бағишланган.

Нью-Ёркда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва бош вазир Никол Пашинян ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Маълумотларга кўра, Эрдўған Пашинянни Нью-Ёркдаги Турклар уйида қабул қилган.

Эрдўған Пашинян билан учрашувда икки томонлама муносабатларни нормаллаштириш, шунингдек, Боку ва Ереван ўртасидаги тинчлик жараёнини муҳокама қилган.

Киритилди: 16:02 25.09.2024. Ўқилди: 2350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!