Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳарбий-денгиз академияси битирувчилари йиғилишида Туркия армиясининг Сурия, Ироқ ва Қатарда бўлиши ҳақида фақат жоҳилларгина савол бериши мумкинлигини айтди.
«Биз тўрт аср давомида бошқарган Ироқ, Эрон, Сурия ва Фаластин билан муносабатларимизни танқид қилганлар, ҳатто уларда ёмон ният бўлмаса ҳам, жоҳиллардир. Туркия Сурия, Ироқ ва Қатарда нима қилаётганини сўраш умуман жоҳилликдир», деди Туркия раҳбари ҳиссиёт билан.