Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрдўған энг ишончли ҳамкори Россия эканини айтди

A A A
Эрдўған энг ишончли ҳамкори Россия эканини айтди

Аввалроқ, Россия Федерацияси президенти Владмир Путин “Turk Akimi”(“Турк табиий газ тармоғи”)нинг очилиш маросимида қатнашиш учун Истанбулга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Истанбул Конгресс Марказида ташкиллаштирилган тадбирда Владимр Путин ва Тойиб Эрдўған лойиҳа бўйича баёнот берди.

“Энергия соҳасида олиб бораётган ҳамкорлигимиз ўз самарасини бермоқда. Ушбу лойиҳага 2014 йилда тамал тоши қўйган эдик. Мана бугун унинг тарихий босқичида турибмиз. Импорт қиладиган табиий газимизнинг ҳеч бўлмаганда ярмини Европа мамлакатларига етказишни режалаштиряпмиз. Ҳам ўзимизнинг, ҳам Европа мамлакатларининг табиий газга бўлган эҳтиёжини қондирамиз”, деб таькидлади Эрдўған.

Туркия президентининг қўшимча қилишича, Россия Туркия учун Энергия соҳасида энг ишончли ҳамкор саналади. 1987 йилдан бери Россия Туркияга 387 миллиард метр куб табиий газ экспорт қилган.

“Россия Хитой билан 100 миллиардлик ҳажмдаги товар айланмасига эга. Бу кўрсатгичга Туркия билан ҳам эришишимиз мумкин”, деб кайд этди Путин.

Manba: qalampir.com

Киритилди: 08:51 20.11.2018. Ўқилди: 1669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда