Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрдоған Зеленскийга ҳамдардлик билдирди

A A A
Эрдоған Зеленскийга ҳамдардлик билдирди

Туркия Президенти Эрдоған Украина Президенти Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон мулоқотида Россиянинг Украинага ҳужуми ва сўнгги воқеалар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Президент Эрдоған, Россия ҳужуми сабабли ҳаётдан кўз юмган Украина фуқароларига ҳамдардлик билдирди, ярадорларга эса тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Президент Эрдоған, яна инсонлар ҳалок бўлишининг олдини олиш ва Украинага зарар етказмаслик учун имкон қадар тезроқ ўқ отишни тўхтатиш сулҳи эълон қилиниши учун ҳаракат қилаётганликларини билдирди.

Низомжон Исломов тайёрлади.

Киритилди: 21:17 26.02.2022. Ўқилди: 3390 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар