Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрдоған янги газ хаби қаерда жойлашиши мумкинлигини айтди

A A A
Эрдоған янги газ хаби қаерда жойлашиши мумкинлигини айтди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Россия президенти Владимир Путин таклиф қилган газ хаби Туркиянинг Европа қисмидаги Фракия вилоятида жойлашиши мумкинлигини айтди.

“Бундай тарқатиш маркази учун энг мақбул жой Фракияга ўхшайди. Биз бу хабни бунинг учун энг мос жойда қурамиз. Бизда аллақачон газни бутун мамлакат бўйлаб тарқатиш учун марказ бор, лекин бу, албатта, халқаро марказ бўлади”, дейди Туркия раҳбари.

11 октябрь куни Владимир Путин Москвада бўлиб ўтган энергетика форумида Туркияда газ хаби яратиш таклифини билдирган эди. Унинг таъкидлашича, бундай қарор иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ, шу билан бирга унинг хавфсизлик даражаси анча юқори.

Бир кун аввал туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашувда Путин газ хаби яратилиши билан нархларни “ҳеч қандай сиёсий оҳангларсиз оддий, бозор даражасида” хотиржамлик билан тартибга солиш мумкинлигини таъкидлади. Россия ва Туркия вакиллари ўртасида газ хабини яратиш бўйича музокаралар келаси ҳафта бошланади.

Киритилди: 08:56 15.10.2022. Ўқилди: 2503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда