Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон яқинда Алеппода Туркия бош консуллиги очилишини, Анқара Суриянинг янги ҳокимиятларини барча соҳаларда қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди.
Бу ҳақда у парламентда ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси фракцияси олдидаги чиқиши чоғида маълум қилди.
"Биз Дамашқдаги элчихонамизни қайта очдик ва тез орада Алеппода бош консуллигимизни очамиз. Биз Суриянинг янги маъмурияти раҳбари жараённи ҳокимият алмашинуви даврида жуда яхши бошқарганини, унинг мўтадиллиги ва конструктивлиги юқори баҳоланганини кўряпмиз. Биз Сурияни ҳамма нарсада қўллаб-қувватлаймиз: энергиядан таълим ва соғлиқни сақлашгача, хавфсизликдан савдога қадар биз янги ҳокимиятларга Сурия тикланиши, салоҳиятини кучайтириши ва давлат институтларига ўзларининг асосий вазифаларини яна бажаришига имкон бериш учун ёрдам берамиз. - деди у.
Туркия раҳбари БМТ маълумотларига таяниб, “олдинги ҳокимиятларнинг ҳаракатлари ва Суриядаги уруш натижасида етказилган вайронагарчиликлардан кўрилган зарарнинг умумий қиймати 500 миллиард долларга яқинлашаётганини” таъкидлади.