Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрдоған БАА ва Мисрга ташриф буюради

Эрдоған БАА ва Мисрга ташриф буюради

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ушбу давлатлар раҳбариятининг таклифига биноан 12-13 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларига, 14 февралда эса Миср Араб Республикасига расмий ташриф билан боради.

Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими баёнотида айтилади.

Хабарга кўра, Туркия раҳбари 13 февраль куни Дубайда бўлиб ўтадиган «Келажак ҳукуматларини шакллантириш» мавзусидаги Жаҳон ҳукумати саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.

Форумда турли мамлакатлардан давлат ва ҳукумат тузилмалари, халқаро ташкилотлар, хусусий сектор, илмий ва бизнес ҳамжамиятлари, фуқаролик жамияти, таҳлил марказлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Саммит доирасида Туркия давлат раҳбарининг иштирокчи давлатлардаги ҳамкасблари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Эрдўғон БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Заед Ал Наҳаён билан музокара ўтказиши режалаштирилган.

Баёнотга кўра, Туркия Президентининг Қоҳирадаги учрашувларида Туркия ва Миср ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва юқори даражадаги икки томонлама ҳамкорлик механизмларини фаоллаштириш контекстида ташланиши керак бўлган қадамлар муҳокама қилинади.

Бўлажак маслаҳатлашувлар кун тартибидан долзарб глобал ва минтақавий муаммолар, хусусан, Исроилнинг Ғазо сектори ва босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги тажовузлари юзасидан фикр алмашиш ўрин олган.

Киритилди: 23:27 11.02.2024. Ўқилди: 2293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!