Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эрдоған: "НАТО Туркияни террорчилар билан яккама-якка қолдирди"

Эрдоған: "НАТО Туркияни террорчилар билан яккама-якка қолдирди"

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған НАТОни альянс мамлакатга терроризмга қарши курашда етарлича ёрдам бермаётганликда айблади.

Бу ҳақда "sputniknews-uz.com" ёзмоқда.

“ЕИ ва НАТО хавфсизлиги бизнинг шарқий чегараларимизда бошланади. Биз НАТО доирасида терроризмга қарши кураш ҳамкорлигидан ҳеч қачон воз кечмаганмиз. Нега НАТО мамлакатлари бизни терроризм билан курашда ёлғиз қолдирмоқда? Ким, Туркиядан ташқари, “Ислом давлати”* билан курашмоқда”, - деди Эрдоған Анқарадаги чиқиши вақтида. 

Шунингдек, у АҚШни Туркияда террорчилик ташкилоти ҳисобланган Сурия курдлари кучларига ҳарбий ёрдам кўрсатишда айблади.

“Минглаб қурол-яроғ ортилган юк машиналари, транспорт воситалари террорчилик гуруҳларига жўнатилган. Улар эса булардан фойдаланиб, бизга қарши уруш бошлади. Биз НАТОга аъзо мамлакат сифатида курашдик, курашяпмиз ва курашамиз”, - деди Туркия етакчиси.

Киритилди: 21:02 12.01.2021. Ўқилди: 2396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!