Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ерда музларнинг эриши сўнгги 30 йилда қанчага тезлашгани маълум бўлди

Ерда музларнинг эриши сўнгги 30 йилда қанчага тезлашгани маълум бўлди

Британиялик тадқиқот гуруҳи сайёрадаги музларнинг эриш даражаси 1994–2017 йилларда 65 фоизга ошганлигини аниқлади.

Бу ҳақда «SciTechDaily»га таяниб "Teznews.uz" хабар берди.

Шундай қилиб, 23 йил ичида Ерда 28 триллион тонна муз эриб кетган. Бу Буюк Британиянинг катталиги 100 метр қалинликдаги муз қатламига тенгдир. Эриш даражаси 1994 йилда йилига 0,8 триллион тонна бўлган бўлса, 2017 йилда бу даража 1,3 триллион тоннага кўтарилган. Йўқотишларнинг аксарияти Антарктида ва Гренландияда муз қатламларининг эриши натижасида юзага келган.

Таъкидланишича, музларнинг эриши денгиз сатҳи даражасини кўтаради ва қирғоқ бўйидаги шаҳарлар ва экотизим учун хавф туғдиради. Тадқиқот муаллифлари бутун сайёра бўйлаб музларнинг эриши атмосферадаги ҳарорат кўтарилиши (68 фоиз) ва океан сувлари ҳароратининг ошиши (32 фоиз) туфайли содир бўлганлигини таъкидлади.

Киритилди: 04:30 26.01.2021. Ўқилди: 1986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!