Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Эр хотинини “ушлаб олибди”. Нима қилишга ҳайрон...

Эр хотинини “ушлаб олибди”. Нима қилишга ҳайрон...

Савол:

Савол: Ассалому алайкум. Аёл телефонда бегона эркак билан гаплашаётганда эри уни ушлаб олибди, хотини телефонни синдириб ташлабди, энди қай маънода гаплашгани Худога аён. Бу оиланинг 2 нафар фарзанди бор. Эрнинг боши қотган, жавобини берворай деса, фарзандларидан кўзи қиймаяпти. Шу йигитга нима маслаҳат берган бўлардингиз?

Жавоб: Ваалайкум ассалом. Бу кенг тарқаётган иллат. Кишиларда ички диний назорат ва диёнат сусайгани бундай ёмон ишларга сабаб бўлмоқда. 

Шариатда бу ҳолда жазо белгиланмаган. Агар зино устида хотин ё эр жуфти томонидан ушланса, бунда "лион" ҳукмлари жорий қилинади. Агар тўртта гувоҳ ўз шартлари билан зинога гувоҳлик берса, унда "ражм" ҳукмлари ижро қилинади. Буларнинг тафсилоти фиқҳий китобларда мавжуд.

Саволда зикр қилинган ҳолатда эр ўзи қарор қилиши керак. Имкон бўлса ёмон гумондан ўзини йироқ тутсин. Аёлига насиҳат қилсин ва танбиҳ берсин. Уйида диний таълим ва руҳий тарбияни йўлга қўйсин.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Манба: azon.uz

Киритилди: 10:52 13.12.2019. Ўқилди: 9152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!