АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Бу ҳақда АҚШ ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади “Report”.
Томонлар глобал муаммолар бўйича ўзларининг умумий позицияларини тасдиқладилар, Фаластин-Исроил можароси, шунингдек, Украинадаги вазиятни муҳокама қилдилар.
Сиёсатчиларнинг учрашуви Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтди.