Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
Лео Бенинга қарши баҳсда терма жамоадаги сўнгги ўйинини ўтказади.
Мессининг Аргентина терма жамоасидаги хайрлашув ўйини ҳақида:
"Бу жуда таъсирли ва оғир хайрлашув бўлади. Аммо Месси билан ўтказган ушбу алоҳида даврни қадрлашимиз керак. Биз унинг қандай мерос қолдирганини ва биз учун қанчалик муҳим эканини яхши биламиз".
Месси Аргентина терма жамоаси либосини ечганидан кейин нима бўлиши ҳақида:
"У ҳали кетгани йўқ. Шунинг учун ҳозирги вақтдан тўлиқ баҳра олишимиз керак. Кейин эса мураккаб ўтиш даври бошланади".