Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Энг ёш вазир ўринбосари вазифасидан озод этилди

A A A
Энг ёш вазир ўринбосари вазифасидан озод этилди

Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Turon24 манбасининг хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қарорни 25 октябрь куни имзолаган.

Манбанинг тасдиқлашича, Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтиши кутиляпти. 2018 йил август ойида собиқ биринчи ўринбосар Одил Тожиев Тошкент вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Халқ таълими вазирлигида унинг ўрнига ким тайинланиши ҳозирча номаълум.

Киритилди: 11:50 27.10.2018. Ўқилди: 2105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда