Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Энг аввал назоратчи малакали бўлсин...

Энг аввал назоратчи малакали бўлсин...

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан Тошкент вилоятидаги назорат қилувчи органлар ходимларига хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома бериш учун мунтазам равишда аттестация ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида назорат қилувчи органларнинг 300 нафардан зиёд ходимлари аттестациядан ўтказилган бўлиб, шундан 45 нафарга яқин ходим тадбиркорлик субъектида текширишларни ўтказиш учун етарли малакага эга эмаслиги аниқланди ва уларга текшириш ўтказиш хуқуқини берувчи гувоҳномаларни бериш рад этилди. Бу ходимларга Давлат назорати соҳасидаги амалдаги қонунчиликни мукаммал ўзлаштириб малакаларини ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Бизнес Вакил девони матбуот хизмати

Киритилди: 17:28 16.03.2023. Ўқилди: 1357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!