Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Энди Ўзбекистон мактабларида 64 хил касб ўргатилади

Энди Ўзбекистон мактабларида 64 хил касб ўргатилади

20 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда таъкидланишича, эндиликда туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилади.

Ҳокимликлар 2 мингдан ортиқ танлаб олинган мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этиб, уларни жиҳозлайди ва зарур ашёлар билан таъминлайди. Бунга ёшлар етакчилари ва тадбиркорлар ҳам жалб этилади, Ёшлар жамғармасидан маблағлар йўналтирилади.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари шу куни тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларига қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш борасида масъулият ва назоратни кучайтириш лозимлигини кўрсатиб ўтди.

Киритилди: 20:02 20.01.2023. Ўқилди: 5566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!