Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Энди тиббиёт олий ўқув юртларининг айрим талабаларига вазир стипендиясини берилади

A A A
Энди тиббиёт олий ўқув юртларининг айрим талабаларига вазир стипендиясини берилади

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тизим фаоллари иштирокида ўтган йиғилишда амалдаги тартибга ўзгартириш киритиш ҳамда тиббиёт олий таълим муассасасида таҳсил олувчи халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган иқтидорли ва изланувчан талабаларга вазир стипендиясини тўлаб бориш тизими жорий этилишини маълум қилди.

“Агар буни амалиётга татбиқ этсак, чет тилларига қизиқувчи қолган талабалар ҳам уларга эргашиб, худди шундай юқори натижаларга эришишга интилади.

Бунинг учун тиббиёт олийгоҳлари ректорлари иқтидорли талабаларга алоҳида эътибор қаратиши, ҳар бир кафедра ўқитувчиси илм йўлини танлаган бўлажак ёш мутахассисларни яқиндан қўллаб-қувватлаши зарур”, — деди А. Иноятов.

Қайд этилишича, мазкур янгиликни жорий қилиш бўйича яқинда ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Киритилди: 18:57 22.07.2023. Ўқилди: 1732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!