Тошкент шаҳри театрларига бориш учун маҳаллалар орқали бепул билетлар тарқатилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
"Театр жамоаларига бу билетларни давлат қоплаб беради.
Ҳафтада бир кун шаҳар музейларига кириш бепул бўлади", - деди Шавкат Мирзиёев.