Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Энди "Олтин қалам" танлови ғолибига автомобиль берилади

Энди "Олтин қалам" танлови ғолибига автомобиль берилади

Энди "Олтин қалам" танлови ғолибига автомобиль берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинн "Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгилаб қўйилди.

" 2023 йилдан бошлаб журналистлар ўртасида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловни демократик тамойиллар асосида янада очиқ ва шаффофлик билан ўтказишга эътибор қаратилсин, шунингдек, “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндорлари:

бош миллий мукофот учун – автомобиль;

биринчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари;

иккинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 175 баравари;

учинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари;

12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирлансин.

Белгилансинки, “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар “Илҳом” жамоат фонди маблағлари ҳисобидан қопланади", дейилади қарорда.

Киритилди: 16:51 27.06.2022. Ўқилди: 2206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!