Ўзбекистон Бош прокуратураси «Жиноий жазони ижро этиш тизимида таълимни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Таъкидланишича, жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантириш, уларни ижтимоий мослаштириш, янги жиноят содир этишининг олдини олишда таълим олишига ва касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашиш асосий воситалардан ҳисобланади.
Қарор лойиҳасига кўра, умумтаълим муассасалари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолият кўрсатмаётган жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиши учун, шунингдек, барча жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг олий таълим олиши учун имконият ва шароитларни яратиш, шунингдек пробация хизмати учун кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш зарурати юзага келган.
2019—2021 йилларда Ўзбекистон жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси ижросини таъминлаш, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг масофавий таълим шакли орқали умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим олиши учун имконият ва шароитларни яратиш мақсадида 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг масофавий таълим шакли орқали олий таълим муассасаларида махсус ўқув гуруҳлари ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
Унга кўра, махсус ўқув гуруҳида таълим олувчилар сони 30 кишидан ортиқ бўлмайди, махсус ўқув гуруҳларида таълим олувчиларнинг сони олий таълим муассасаларининг белгиланган умумий қабул квоталари сонига кирмайди ва давлат бюджетидан молиялаштирилади.
Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг ташкилий штат тузилмасига Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг таълимни ташкил этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилиб, унинг зиммасига озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг таълим олишини самарали ташкил этиш ва таълим муассасалари билан узвий ҳамкорликни таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юкланади.
Бош прокуратура бир ой муддатда Жиноят ва Жиноят-ижроия кодексларининг янги таҳрирдаги лойиҳаларида қуйидагилар бўйича аниқ ҳуқуқий механизмлар белгиланишини таъминлайди: