Aмерика Қўшма Штатлари Хитой билан космик пойга бошламоқда. Бу Совет иттифоқи билан кечган Совуқ урушдан фарқ қилади.
Aмерика ОАВнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда Вашингтон ва Пекин ўртасидаги космосдаги рақобат ер атмосферасидан анча юқори даражада ривожланмоқда.
"Бу, шунингдек, обрў-эътибор учун ҳамдир, чунки биз (AҚШ) шу қадар кучли давлат рақобат муҳитига қайтишни ўзимизга эп кўряпмиз", деди Американинг United Launch Alliance (ULA) компанияси раҳбари Тони Бруно Хитойнинг Марсга биринчи миссияси бошланганига изоҳ бераркан.
Хитойнинг фазовий қуроллари ҳақида гапирганда, Бруно "бу жуда катта сармоялар билан давом этаётган кампания" дея таъкидлади.