Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Эмомали Раҳмоннинг президентлик қасамёдини қабул қилиш маросими 30 октябрда бўлиб ўтади

Эмомали Раҳмоннинг президентлик қасамёдини қабул қилиш маросими 30 октябрда бўлиб ўтади

Тожикистон қуйи палатаси спикери Махмадтоир Закаризода 15 октябрь куни мамлакатнинг икки палатаси аъзолари ўртасидаги қўшма мажлисни 30 октябрда ўтказиш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Asia-Plus хабар тарқатган.

Хабарга кўра, шу куни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонган  Эмомали Раҳмон расман президентлик қасамёдини амалга оширади.

Инаугурация маросими дастлаб ҳукуматнинг шаҳардаги резиденцияси Кўҳи Сомон саройида, кейинчалик эса Миллат саройи биносида ўтади.

Эмомали Раҳмон Кўҳи Самонда ҳукумат вакиллари, парламент аъзолари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида конституция, Тожикистон халқи учун қасамёд қилади, Миллат саройида эса унга президентлик рамзлари – штандарт ва гувоҳнома тақдим қилинади.

Юқори мартабали хориж делегациялари инаугурация маросимига таклиф қилинмаган.

Маросимдан сўнг пойтахтдаги марказий майдонда Душанбе ҳарбий гарнизони ва ҳарбий қисмларнинг аскарлари иштирокида парад ўтказилади.

Киритилди: 14:33 16.10.2020. Ўқилди: 2014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!