Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Элнур Абдураимовдан 6-нокаутли ғалаба!

A A A
Элнур Абдураимовдан 6-нокаутли ғалаба!

Профессионал бокснинг енгил вазн (61,2 кг) тоифасида ҳаракат қилиб келаётган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов (6-0, 6 КО) ўзининг 6-жангини 13 декабрь, якшанба куни ўтказди.

Мексикада ўтказилган жангда Элнурга 22 ёшли Абраҳам Олива (4-1, 3 КО) рақиблик қилди. Элнурнинг жангни фаоллик билан бошлади ва ҳеч қанча вақт ўтмай рақибини чуқур нокаут ҳолатига солиб қўйди. Шу тариқа жанг 1-раунддаёқ якунига етди.

Натижада Элнур Абдураимов профессионал боксдаги 6-жангида 6-нокаутли ғалабасини қўлга киритди.

Олива эса профессионал боксдаги илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Киритилди: 15:40 13.12.2020. Ўқилди: 3239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда