Бугун 19 октябрь, 2019 йил, шанба

O'ZB

Электрон сигарет ишлаб чиқарувчи компания асосчилари миллиардерлар сафидан чиқди

Электрон сигарет ишлаб чиқарувчи компания асосчилари миллиардерлар сафидан чиқди

“Juul” электрон сигарета ишлаб чиқарувчи компания асосчилари Адам Боулен ва Жеймс Монсиз 2018 йилда олган миллиардерлар мақомидан маҳрум бўлишди. Яъни навбатдаги янги ҳисоботдан сўнг компаниянинг қиймати учдан бир қисмдан кўпроққа тушди.  

Қўшма Штатлардаги электрон сигарет чекиш билан боғлиқ касалликлар бўйича тергов ўтказилиши сабаб тадбиркорлар 200 миллион доллар йўқотишди.

Нашрнинг таъкидлашича, 2019 йилнинг апрель ойидан бошланган тергов аввалроқ “Juul” томонидан сотиб олинган “Altria” акцияларининг кескин пасайишига сабаб бўлган. Компания акциялари қийматининг учдан бир қисмини йўқотди, унинг бозор капитализацияси 30 млрд $га тушиб қолди.

“Forbes”нинг қайта ҳисоб-китобидан кейин, компаниянинг 1,75  фоизига эгалик қиладиган асосчиларнинг бойлиги 900 миллион долларга тенг бўлди (илгари 1.1 млрд $ эди).

Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп эса унинг савдосини бутун мамлакатда тақиқлаш ҳақида айтган эди. Аммо бу қачон амалга ошиши маълум қилинмаган.

Киритилди: 15:00 06.10.2019. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!