Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Электрдан ноқонуний фойдаланган устахона эгаси жавобгарликка тортилди

Электрдан ноқонуний фойдаланган устахона эгаси жавобгарликка тортилди

Фуқаро Ғ.Назиров Пскент тумани, Навоий МФЙ.да жойлашган нотурар жойда автомашина таьмирлаш устахонасини очиб, ушбу устахонада  электр энергияси корхонаси билан шартнома тузмасдан ноқонуний тармоққа уланиб фойдалинганлиги оқибатида Пскент туман электр таьминоти корхонасига жами 4.300.352 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.
Фуқаро Ғ.Назиров бундай ҳуқуқбузарликни биринчи маротаба содир этмагани, 2018 йил август ойида ҳам қонунга хилоф ҳаракати яъни электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги учун Бюро томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан маьмурий жавобгарликга тортилганлиги аниқланди. 
Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Пскент туман бўлими томонидан  фуқаро Ғ.Назировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:47 26.05.2019. Ўқилди: 1670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!