❗️ Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Наманган ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида коррупцион ҳолатларга чек қўйилди.
1️⃣ Наманган вилояти Косонсой тумани электр тармоқлари корхонасининг 2 нафар муҳандиси ўз хизмат мавқеиларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорнинг ишончига киришиб, у томонидан ўзига тегишли МЧЖ биносига ўрнатилган, қуввати 50 кВт.ли қуёш панели ва бошқа бажарилган ишлар учун техник шарт ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 17 млн сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
2️⃣ Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса “Узунтумангаз” газ таъминоти бўлими ходими 1977 й.т. фуқарога тегишли газ ҳисоблагичнинг носозлиги туфайли юзага келган 23 млн сўм миқдоридаги қарздорлигини сўндириб бериш ва тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига 5 млн сўм пул маблағини учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Шунингдек, ушбу ғайриқонуний ишга унинг 1988 й.т. ҳамкасби ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.
⚖️ Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.