Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Электр токи ёрдамида балиқ овлаган шахслар ушланди

Электр токи ёрдамида балиқ овлаган шахслар ушланди

Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари Ўрта Чирчиқ тумани Туябўғиз сув омбори ҳудудида тунги рейд тадбирларини ўтказди.

Қайд этилишича, ўтказилган тадбирда фуқаро Ш.С.томонидан электр токи ёрдамида 22 дона балиқни ноқонуний тарзда овланганлиги аниқланди.

Балиқларни турига аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтига балиқлардан намуналар юборилганда кумуш товон турига мансублиги тўғрисида илмий хулоса берилди.

Ҳуқуқбузарга тегишли бўлган 1 дона резина қайиқ, 2 дона эшкак, 1 дона “ЖАЗ“ русумдаги енгил автотранспорт воситалари учун мўлжалланган аккумулятор, 1 дона электр кучланишни ошириб берувчи махсус аппарат бошқарма омборхонасига вақтинча сақлаб туриш учун жойлаштирилди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 февралдаги 80-сон қарори 4-сонли иловасига асосан ҳисоб-китоб қилинганда табиатга 165.000.000 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланди.

Тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди.

Киритилди: 00:21 21.04.2025. Ўқилди: 1616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!