Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Электр энергиясидаги “ўйинлар”: "осмондан тушган" 250 миллион сўм

Электр энергиясидаги “ўйинлар”: "осмондан тушган" 250 миллион сўм

Бугунги кунда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига келаётган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, уларнинг аксарияти коммунал хизматлар, яъни электр энергияси, газ таъминоти ва ичимлик сувидан ёзиладиган асоссиз қарздорликдир. Истеъмолчилар томонидан тўловлар ўз вақтида тўланган бўлса-да, аммо асоссиз, нореал қарз ёзиш ҳолатлари бўйича фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу борада электр энергиясига қанча таклиф ва шикоятлар билан чиқилмасин, аммо ҳалигача аҳолини асоссиз қарздор қилиш ҳолатлари тўхтамаяпти. Ахир кимга ҳам “емаган сомсага пул тўлаш” ёқади?!

ЎзАнинг ёзишича, ана шундай мурожаатларнинг бири Жиззах шаҳар Юнусобод кўчаси 2-уйда яшовчи фуқаро С.Каримов федерациянинг 1091 ишонч телефон орқали мурожаат қилди. У ўз мурожаатида электр энергиясидан 249 847 000 сўм қарздорлик ёзилганлиги бўйича смс хабар келганлигини, бу бўйича шаҳар электр таъминотига мурожаат қилганида, эътиборсиз қолдирганини келтирган. Фуқаро 20 кун электр энергиясиз қолган. Истеъмолчи қайта-қайта мурожаат қилганидан сўнг электр таъминоти МИБга, МИБ бўлса яна электр таъминотига мурожаат қилишини айтган. Икки орада истеъмолчи сарсон, салкам 250 миллион қарз ҳазилакам сумма эмас.

Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганилди ва истеъмолчига 249 847 000 сўм асоссиз қарз ёзилган бўлиб, аслида истеъмолчи электр энергиясидан олдиндан 252 000 ҳақдорлиги аниқланди. Истеъмолчининг мурожаати ижобий ҳал бўлди.

Бундай таъминотчи корхона ичидаги “ўйинлар” биринчи марта эмас. Ўз ҳуқуқини билган истеъмолчилар тегишли ташкилотларга мурожаат қилади, аммо қанчадан-қанча фуқароларимиз бундай нореал қарздорликни тўлаётганликлари сир эмас. ОАВ орқали электр энергияси ҳар сафар “чет эл тажрибасини ўрганяпмиз” деб айтади. Аммо биргина мисол сифатида Япониялик Электр вазири қишлоқда 20 дақиқа электр бўлмаганлиги учун, аҳолидан расмий узр сўрайди. Чет эл тажрибасидан мана шундай ишларни ўзларига тажриба сифатида олса яхши бўларди.

Киритилди: 16:20 04.06.2019. Ўқилди: 2104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!