Ўзбекистонлик марказий ҳужумчи Элдор Шомуродов "Башакшеҳир" сафида ўзининг навбатдаги самарали ҳаракатларини амалга оширди.
30 ёшли ҳамюртимиз "Газиантеп"га қарши ўйинда 1 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Шомуродов лига тўпурарлар рўйхатида 12 та гол билан 1-ўринда. Унинг энг яқин таъқибчиси Пол Онуачуда 11 та гол бор. Аммо нигериялик форвард Африка кубогида иштирок этиши сабабли жамоасининг яқин орадаги ўйинларини ўтказиб юборади.
Шомуродовнинг ҳисобида яна 3 та голли узатма ҳам бор.