Эквадор шарқидаги Пастаза провинциясида фавқулодда ёрдам ходимларини олиб кетаётган МИ 171 E вертолёти ҳалокатга учради.
Бу ҳақда Эквадор армияси маълум қилди.
Қайд этилишича, экипаж ва йўловчилар тақдири ҳозирча маълум эмас.
Агентлик маълумотларига кўра, бортда биринчи ва иккинчи учувчилар, уч механик ва уч фуқаро бўлган.