Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эктор Купер Хитой билан ўйиндан кейин нималар деди?

Эктор Купер Хитой билан ўйиндан кейин нималар деди?

Ўзбекистон Хитой учрашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида Эктор Купер иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бугун гол киритиш учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Аммо фақат уларнинг биттасидан унумли фойдаландик. Биз бу келгусида бу йўналишда иш олиб борамиз. Ўйлайманки, бу мусобақадан ўрин олган ўйинлар биз учун яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Эндиликда хато ва камчиликларни таҳлил қилиб чиқамиз. Аввал ҳам айтганимдек, бор эътиборимиз Жаҳон чемпионати саралашига қаратилган.

Отабек Шукуровнинг жароҳати жиддий. Терма жамоамиз шифокорларининг хабар қилишича, Шукуров камида икки ойга сафдан чиқди.

Ўзбекистоннинг Хитойга қарши аввалги ўйинлари билан бугунги ўйинни солиштира олмайман. Мен аввалги ўйинларда терма жамоа бош мураббийи эмасдим. Аммо Хитойда таркибда янги футболчилар борлиги биламан. Каннаваро улар билан яхши жамоа шакллантира олишига ишонаман. Хитой ҳам биз каби бор эътиборини Жаҳон чемпионати саралашига қаратган. Ўйлашимча, Қатар 2022 га чиқиш учун Осиёдаги барча терма жамоалар қаттиқ кураш олиб боришади. Биз йўлланмани қўлга киритиш учун бор кучимизни сарфлаймиз , - деди Купер.

Киритилди: 16:00 25.03.2019. Ўқилди: 1860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!