Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эксперт миграциянинг асосий сабабини тушунтириб берди

A A A
Эксперт миграциянинг асосий сабабини тушунтириб берди
Одамлар бир мамлакатдан иккинчисига кўчишининг сабаби – яшаш шароитининг ёмонлиги туфайли эмас, деб ҳисоблайли ФИНАМ стратегик сармоялар компанияси эксперти, иқтисод фанлари номзоди Ярослав Кабаков.

“Миграциянинг сабаби иқлим ёки яшаш шароитининг ёмонлигида эмас. Биринчи навбатда, бу одамларнинг цивилизация марказлари томон интилишидадир. Менимча, бугунги кунда миграциянинг асосий сабаби - айнан мана шудир”, - дейди эксперт.

Шу билан бирга Кабаков, аксарият ривожланаётган мамлакатларда давлат бошқарув институтлари ва тақсимлаш жараёнларининг қолоқлиги ҳам миграцияга сабаб бўлаётганини айтиб ўтди.


Manba: sputniknews-uz.com
Киритилди: 22:30 23.07.2018. Ўқилди: 1258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар