Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Экологик жиноят: 137 млрд сўм зарар!

Экологик жиноят: 137 млрд сўм зарар!

Самарқанд вилоятининг ҳудудидан ўтган Оқдарё қирғоғида ноқонуний қазиш ишлари орқали табиатга жиддий зарар етказилганлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ўза хабар берди.

Маълум бўлишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси томонидан Жомбой туманидаги “Оқдарё” дарёсининг муҳофаза этиладиган ҳудудида рейд тадбири ўтказилган.

Рейд тадбири вақтида “М.Т.” фермер хўжалигига тегишли бўлган экскаватор ва юк машиналари орқали ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний қум-шағал қазиб олинаётгани аниқланган.

Ушбу фаолият “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасига зид бўлган.

Оқибатда эса табиатга рекорд даражада — 137 миллиард 472 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилгани ҳисоблаб чиқилган.

Ҳозирда экскаватор ҳамда икки юк ташувчи машина жарима майдонига жойлаштирилган. Тўпланган барча ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ишлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра, ноқонуний қазиш ишлари қатъий тақиқланган.

Бундай ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Киритилди: 17:46 15.05.2025. Ўқилди: 439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!