Европа Иттифоқи ҳисоботига кўра, Россия билан боғлиқ “Операция”“Перегрузка“тармоғи Франциядаги намойишлар ва тартибсизликлар ҳақида сохта хабарлар тарқатган.
Reuters хабар беришича, тармоқ Ғарб оммавий ахборот воситалари номидан сохта видеолар тайёрлаб, мигрантлар намойишчиларга нисбатан зўравонлик қилгани ва Францияда терактлар тайёрланаётгани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатган.
Европа Иттифоқи фикрича, бундай хабарлар орқали Франция ҳукуматини заиф қилиб кўрсатиш, мигрантларни тартибсизликларда айблаш ва жамиятдаги келишмовчиликларни кучайтириш мақсад қилинган.
Бироқ Россиянинг намойишларни ташкил этишда бевосита иштирок этганини тасдиқловчи далиллар топилмаган.