Бугун 30 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

ЕИ Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини террорчи ташкилот деб тан олди

ЕИ Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини террорчи ташкилот деб тан олди

Европа Иттифоқи Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини террорчи ташкилот деб эълон қилди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Х тармоғида эълон қилди.

«Қатағонлар жавобсиз қолмаслиги керак. Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини террорчи ташкилот деб эълон қилиш орқали қатъий қадам ташладилар», деб ёзган у.

Европа Иттифоқи Эронда 15 нафар амалдор ва олтита ташкилотга санкциялар киритди.

Бундан олдин Каллас Эронга норозилик намойишларини шафқатсизларча бостиргани учун санкциялар қўллашга ваъда берган эди.

«Эрондаги норозилик намойишлари қурбонлари сони ва режим томонидан қўлланилган усуллар ҳақиқатан ҳам жуда жиддий. Шунинг учун биз аниқ сигнал юборяпмиз: агар сиз одамлар норозилигини бостирсангиз, бунинг ўз баҳоси бор ва сиз бунинг учун жазоланасиз», деди дипломат.

Киритилди: 23:43 29.01.2026. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!