Европа Иттифоқи Африкадаги мажбурий кўчирилганлар ва уларни қабул қилаётган жамоаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, қуролли можаролардан зарар кўрган ҳудудлар аҳолисига ёрдам бериш учун 710 миллион евро ажратади.
Бу ҳақда Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Бутун Африка бўйлаб мажбурий кўчирилганлар ва уларни қабул қилаётган жамоалар учун 800 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилишини эълон қилишдан мамнунман. Шунингдек, урушдан жабрланган жамоаларга ҳам ёрдам кўрсатилади", — деб ёзди у.
Унинг сўзларига кўра, маблағ "Global Citizen" халқаро ташкилотининг 2026 йилги кампанияси доирасида тақдим этилади.