Қанотлилар ҳам хавфли заҳарларни ташувчи бўлиши мумкин. Яқинда кашф этилган қушнинг икки тури буни тасдиқлади.
Папуа — Янги Гвинея чангалзорларида иккита заҳарли қуш тури аниқланди. Бу қушлар аввал фанга номаълум эди, деб ёзмоқда ScienceAlert нашри.
Иккала қуш ҳам кучли нейротоксин ишлаб чиқаради. Улар мускулларни карахт ҳолга келтириши, юрак уришини тўхтатиб қўйиши мумкин. Бу қушлар заҳарли қўнғизлар ва бошқа ҳашаротларни егандан кейин организмида батрахотоксин деган модда тўпланади. Заҳар қушнинг қанотларида бўлади ва йиртқичлардан ҳамда зараркунандалардан ҳимоя қилади.
Дания табият тарихи музейи эколог-эволюционист ва биогеографи Кнуд Йонссон таъкидлашича, заҳарли қушларнинг ранги товланади ва уларга яқин келмасликдан огоҳлантиради, танасидаги алоҳида мутация туфайли заҳри ўзларига таъсир қилмайди. Бу сифат жониворлар оламидаги барча заҳарли жониворларда мавжуд, яъни заҳри ўзларига таъсир қилмайди.