Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эҳтиёжманд ёшлар тўлов-контракти маблағининг 30 фоизи қоплаб берилади — Шавкат Мирзиёев

Эҳтиёжманд ёшлар тўлов-контракти маблағининг 30 фоизи қоплаб берилади — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади. Ҳозирда қонуний асослар бўлсада, биронта хусусий коллеж ёки техникум мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижий компаниялар ҳам ёшларимизни касбга ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб ташаббусларни билдирмоқда.

Бу борадаги ишларни фаоллаштириш мақсадида хусусий коллеж ва техникумлар ташкил этиш учун қатор имтиёзлар берилади:

- лицензия олиш учун талаблар қайта кўриб чиқилиб, зарур маблағнинг минимал миқдори 2 бараварга камайтирилади;

- бўш бинолар узоқ муддатга ижарага берилади;

- хориждан келтириладиган адабиётлар ва ускуналар божхона тўловларидан озод қилинади;

- халқаро малака сертификатини олган ҳар бир битирувчи учун 1 миллион сўмдан тўлаб берилади;

- эҳтиёжманд ёшлар тўлов-контракти маблағининг 30 фоизи қоплаб берилади.

Киритилди: 16:56 15.06.2022. Ўқилди: 2734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!