Бугун Европа Чемпионлар лигаси чорак финал босқичи доирасидаги марказий учрашув бўлиб ўтади.
"Сантьяго Бернабеу" стадионида Мадриднинг "Реал" жамоаси Мюнхеннинг "Бавария" клубини қабул қилади.
Жамоалар майдонга қуйидаги таркибларда тушишади:
"Реал": Лунин, Александер-Арнольд, Рюдигер, Хёйсен, Каррерас, Вальверде, Питарч, Тчуамени, Гюлер, Мбаппе, Винисиус Жуниор.
"Бавария": Нойер, Лаймер, Та, Юпамекано, Станишич, Павлович, Киммих, Диас, Гнабри, Олисе, Кейн.
Мадриддаги баҳсдан сўнг жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 15 апрель куни Мюнхендаги "Арена Мюнхен" стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланиши белгиланган. Баҳсни англиялик Майкл Оливер бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.