УЕФА расмий сайтида еврокубок турнирларининг финал учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди.
Хусусан, «ПСЖ» ва «Арсенал» жамоалари ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалини германиялик ҳакамлар бошқариб боришади. Майдонда Даниэль Зиберт бошчилигидаги бригада ишлайди. Зарур ҳолларда бош ҳакамга унинг ҳамюрти Бастиан Данкерт ёрдам беради — у ВАР (видеоассистент) ҳаками этиб тайинланди.
Чемпионлар лигасининг финал учрашуви 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади. «ПСЖ» мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. «Арсенал» эса ўз тарихида иккинчи бор финалга йўл олди — 2006 йилда «канонирлар» ҳал қилувчи баҳсда «Барселона»га имкониятни бой беришган эди.