Бугун 24 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Дзюдо: Диёра Келдиёрова икки карра Осиё чемпионига айланди!

Дзюдо: Диёра Келдиёрова икки карра Осиё чемпионига айланди!

Қозоғистонда дзюдо бўйича навбатдаги қитъа биринчилиги бошланди.

Ушбу кун дастурида уч нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилди. -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова барча рақибаларини, хусусан, финалда амалдаги жаҳон чемпиони япониялик Аи Шишимени 1 дақиқадаёқ мағлубиятга учратиб, иккинчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Шунингдек, -66 кг вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов ва -57 кгда курашган Нилуфар Эрмагамбетова бронза медалига сазовор бўлишди.

Олтин медал:
-52 кг: Диёра Келдиёрова

Бронза медал:
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-57 кг: Нилуфар Эрмагамбетова

Киритилди: 18:18 04.08.2022. Ўқилди: 2506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!