Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Дзюдо баҳсларида Рўзиев Достон ва Ҳалима Қурбонова ўз баҳсларини якунлади

Дзюдо баҳсларида Рўзиев Достон ва Ҳалима Қурбонова ўз баҳсларини якунлади

Париж Олимпиадасида дзюдо баҳсларига старт берилди. 27 июль санасида ўзбекистонлик Достон Рўзиев ва Ҳалима Қурбонова Олимпия ўйинларида дебют қилди.

-60 кггача вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида Достон Рўзиев украиналик Дилшод Холматовга қарши гиламга кўтарилди. Афсуски Достон кичик ҳисобда рақибига мағлуб бўлди. (0:1)

-48 кггача вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида Ҳалимажон Қурбонова Озарбайжон вакили Лейла Алиевага қарши ҳаракат қилди. Хоразмлик спортчи қийин кечган учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди у швециялик Тара Бабулфатҳга қарши татамига кўтарилади.

Киритилди: 13:27 27.07.2024. Ўқилди: 902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!