Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

ДХХ: Республика миқёсида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди

A A A
ДХХ: Республика миқёсида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди

Жорий йилнинг 1-7 апрель кунлари ДХХ, ИИВ, Бош прокуратура ва Ўзэнергоинспекция ходимлари ҳамкорлигида республикамиз бўйлаб ўтказилган рейд тадбирларида жами 2776 та ҳолатлар аниқланиб, шундан электр энергиясидан 1807 та, табиий газдан 969 та ҳолатда жами 19,5 млрд сўмлик зарар етказилганлик ҳолатлари бўйича далолатномалар тузилди.

Шунингдек, олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 6,8 млрд сўм давлат фойдасига ундирилди.

Республика бўйича аниқланган ноқонуний ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ушбу даврда 39 та жиноят иши қўзғатилди ва 263 та маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Мазкур йўналишда рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 07:35 10.04.2025. Ўқилди: 913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!