Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

ДХХ порахўр амалдорларни қўлга олди

ДХХ порахўр амалдорларни қўлга олди

Жорий йилнинг 5 август куни Сурхондарё вилояти Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва ДХХ Сурхондарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги хўжалик ҳисобида уй-жойдан фойдаланиш ва таъмирлаш бошқармаси якка тартибдаги уй-жойларни расмийлаштириш бўлими мутахассиси 1980 йилда туғилган, Н.С. Термиз шахрида савдо дўкони қуриб, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаро С.А.дан унинг ep ажратиш тўғрисидаги мурожаатини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари микдорида пул маблағини пора сифатида олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Ҳозирги вақтда иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Термиз шаҳар бўлими томонидан Н.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 5 август куни Сурхондарё вилояти иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва ДХХ Сурхондарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбир давомида “Сариосиё Дон” МЧЖга қарашли “Узун таббарук” филиали омбор мудири 1961 йилда туғилган, А.М. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 10 т буғдой маҳсулотини 17 млн. сўмга баҳолаб олдиндан 9 млн. сўмни олиб, маҳсулотни сохта ҳужжат асосида омбор ҳудудидан олиб чиқиб берган.

У “Сариосиё Дон” МЧЖ ҳайдовчиси Б.Г. буғдой маҳсулотини мижоз М.У.нинг яшаш манзилига олиб бориб тўккандан сўнг, қолган 8 млн. сўм пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Дастлабки суриштирув давомида Б.Г. бy пуллар А.М.га тегишли эканлиги тўғрисида кўрсатма берган, натижада А.М. Б.Г.дан ушбу маблағни олаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирги вақтда иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Узун туман бўлими томонидан юқорида номи келтирилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167 ва 168 моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Бундан ташқари, вилоят прокуратураси томонидан ваколат доирасида “Сариосиё Дон” МЧЖга қарашли “Узун таббарук” филиалида сақланаётган дон маҳсулотлари миқдори қайта ўлчовдан ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:21 16.08.2019. Ўқилди: 4046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!