Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ДХХ: Жиноятга жазо муқаррар

ДХХ: Жиноятга жазо муқаррар

2023 йилнинг 8 август куни Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Фарғона–Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган «ISUZU» русумли автотранспорт воситаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги «Чинор» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи, 1976 й.т. Т.Н.га (аёл) тегишли полиэтилен пакет ичида 1456 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, у мазкур дори воситаларини нотаниш шахсдан 15 млн. сўмга сотиб олиб, Тошкент шаҳрига кетаётган бўлган. Ҳолат юзасидан Т.Н.га нисбатан Жиноят Кодексининг 251-1-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан Т.Н.га нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 12:21 12.03.2024. Ўқилди: 804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!