«Вапше маладес бала» масъулияти чекланган жамияти 11 май куни Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олингани ҳақида хабар берилганди. Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур вазиятга ойдинлик киритди. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг 33-моддасига асосан юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.
Масъулияти чекланган жамиятни давлат рўйхатидан ўтказишни 2 та усул билан амалга ошириш мумкин:
«Юқорида номи қайд этилган МЧЖ ҳақиқатан ҳам Жиззах шаҳри ҳудудида давлат рўйхатидан ўтказилган. Аммо мазкур жараён Давлат хизматлари маркази орқали эмас, балки тадбиркорнинг ўзи томонидан онлайн тарзда амалга оширилган», — дейилади хабарда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига асосан, масъулияти чекланган жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи ўзининг шахсий кабинети ёки «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети»дан эркин фойдаланиш имконига эга бўлгандан сўнг:
Маълумот тариқасида, «Фирма номлари тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасига асосан фирма номида: