Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

DW: Тиранадаги Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида Россияга қарши санкциялар муҳокама қилинмоқда

DW: Тиранадаги Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида Россияга қарши санкциялар муҳокама қилинмоқда

Албания пойтахти Тиранада бугун, 16 май куни Европа сиёсий ҳамжамиятининг олтинчи саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Европанинг 47 мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, жумладан Германия канцлери Фридрих Мерц, Украина президенти Володимир Зеленский, шунингдек, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва NATO бош котиби Марк Рютте иштирок этмоқда.

Politico нашрининг ёзишича, Европа Москвага босимни кучайтириш ниятида. Бу қарор Россия президенти Владимир Путин Украина билан Истанбулдаги музокараларда иштирок этмагани сабабли қабул қилинмоқда. Хусусан, Россия экспортига нисбатан жиддий чекловлар киритишни ўз ичига олган янги санкцияларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

"Биз “Шимолий оқим-1” ва “Шимолий оқим-2”га қарши санкциялар, “соя флоти” кемалари рўйхатини кенгайтириш, нефт нархининг юқори чегарасини пасайтириш ва Россия молия секторига нисбатан қўшимча жазо чораларини ўз ичига олган янги санкциялар пакети устида ишлаяпмиз", — дея маълум қилди Урсула фон дер Ляйен.

Маълумот учун, Европа сиёсий ҳамжамиятига Европа Иттифоқининг 27 аъзо давлати ҳамда Озарбойжон, Арманистон, Грузия, Молдова ва Украина каби 20 та шерик давлат киради. Ҳамжамият 2022 йилда Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли ҳарбий агрессияси бошланишига жавобан ташкил этилган.

Киритилди: 20:00 16.05.2025. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!