Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон бизнес форуми бўлиб ўтмоқда

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон бизнес форуми бўлиб ўтмоқда

Икки давлат вазирлик ва идоралари, бизнес доиралари ҳамда саноат бирлашмалари вакиллари иштирок этаётган анжуманда савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинмоқда.

Форум дастуридан ўрин олган "Инвестициявий хамкорликнинг янги йўналишлари" ва "Ҳудудлараро ҳамкорлик" мавзуларига бағишланган 2 та панел сессиялар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан бизнес форумда иштирок этиш учун 100 дан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Тожикистонга ташрифи ташкил этилди.

Шунингдек, форум доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорлари ўртасида Б2Б форматидаги учрашувлар ўтказилиб, унда Оъзбекистон тадбиркорлари томонидан маҳаллий маҳсулотлар хорижий тадбиркорларга намойиш этилиб, икки томонлама ҳамкорликни ёълга қоъйиш боъйича музокаралар олиб борилади.

Киритилди: 15:11 17.04.2024. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!