Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дуров ўз фарзандига узоқ йиллар зўравонлик қилиб келгани айтилмоқда

Дуров ўз фарзандига узоқ йиллар зўравонлик қилиб келгани айтилмоқда

Францияда телеграм асосчиси Павел Дуровга нисбатан унинг фарзандларидан бирига нисбатан зўравонлик билан боғлиқ иш бўйича тергов давом этмоқда. Яна бир суриштирув AFP'га маълум бўлди, деб ёзади «ТАСС».

«Францияда Дуровнинг фарзандларидан бирига нисбатан зўравонлик бўйича иши бўйича тергов олиб борилмоқда», — дейилади агентлик хабарида.

Аввалроқ, 28 август, чоршанба куни ўзини Дуровнинг уч фарзандининг онаси деб атаган Санкт-Петербурглик Ирина Болгар 2023 йил мартида Швейцарияда Дуровга қарши жиноий иш қўзғатгани маълум бўлганди. Унинг сўзларига кўра, тадбиркор 2017 йилда туғилган кенжа ўғлига нисбатан 2021 йилдан 2022 йилгача беш марта жисмоний зўравонлик қўллаган. Бу боланинг жароҳатланишига, жумладан, мия чайқалиши ва уйқу муаммоларига олиб келгани айтилади.

Киритилди: 22:41 28.08.2024. Ўқилди: 1725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!