Хабарларга кўра, Павел Дуров фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмаларини сканерлашга рухсат берувчи ЕИ қонунининг қабул қилинишига оид материалга ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шарҳ берар экан, Европа Иттифоқини "банан республикалари"га қиёслади.
"Бир пайтлар банан республикалари учун хос бўлган бундай найранглардан эндиликда ЕИ кузатув ҳақидаги қонунларни қабул қилиш учун фойдаланмоқда", – деб ёзади у.